10.10.2025 16:18
222

Покистоннинг Кобулга ҳужуми: "Теҳрике Толибон" етакчиси ўлдирилдими?

Хабарларга кўра, Покистон тунда Кобулнинг бир қатор ҳудудларига ҳаво зарбалари йўллаган. Натижада "Теҳрике Толибон Покистон" гуруҳи раҳбари Нур Вали Мақсуд ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ТТП раҳбари аудио мурожаат йўллаб, у тирик қолганини маълум қилган. 

Бу воқеалар "Толибон" ҳукумати Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақийнинг Ҳиндистонга сафари доирасида содир бўлмоқда. 

Таҳлилчиларнинг фикрича, Афғонистон нафақат етакчи давлатлар, балки минтақавий куч марказларининг ҳам геосиёсий рақобат майдонига айланмоқда.

Маълумот учун, Покистондаги “Теҳрике Толибон” пуштун гуруҳларининг бир-бирига қарши ҳаракатлари натижасида вужудга келган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.