10.10.2025 10:00
47
Анъаналаримизга тўғри келмаган насиҳатни қабул қилмаймиз – Абдулазиз Комилов
Президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов "Ўзбекистон Европа инсон ҳуқуқлари ташкилотларига доим очиқ"лигини айтиб ўтди.
Davra подкастидаги чиқишида Комилов Ғарб давлатлари билан мулоқотларда инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари ҳар доим кун тартибида бўлиб келган ва бу йўналишда тўхташ мумкин эмас. У АҚШ ҳозир бу мавзуларни камроқ кўтараётганини қайд этган.
Бундан ташқари президент маслаҳатчиси Европа инсон ҳуқуқларининг тавсиялари миллий қадриятларимизга ҳам мос бўлиши кераклигини ҳам қўшимча қилган.
"Марҳамат, келсин, кўрсин, бизга насиҳат берсин. Агар бу бизга маъқул бўлса, бирга ишлаймиз. Лекин менталитетимизга ёки анъаналаримизга тўғри келмаса, буни қабул қилмаймиз", деган у.
Шунингдек, Комилов Тошкент ва Вашингтоннинг кўплаб минтақавий ва глобал масалалар бўйича қарашлари яқинлашиб бораётганини билдириб, АҚШ президенти Дональд Трамп билан Ўзбекистон раҳбариятининг дунёқараши ўзаро уйғунлашаётганини қайд этган.