09.10.2025 18:14
88

Туркия Косовога минглаб камикадзе дронларни етказиб берди

Туркия Косовога Skydagger туридаги минглаб камикадзе-дронларни етказиб берди: улар Приштина халқаро аэропортига етиб келгани ҳақида Косово Бош вазири Альбин Курти маълум қилди.

Косово хавфсизлик кучларининг ўнлаб ҳарбий хизматчилари бу учувчисиз учоқларни бошқариш бўйича тайёргарликдан ўтган. Камикадзе-дронлар портловчи жанговар юкка эга зарба дронлари бўлиб, ҳам ҳаракатланувчи, ҳам стационар нишонларни йўқ қилиш учун мўлжалланган.

Куртининг таъкидлашича, шартнома ўтган йилнинг декабрида турк ширкати Baykar билан имзоланган. Битимнинг тафсилотлари ошкор этилмаган. Дронларни етказиб бериш 2026 йилнинг январь ойига режалаштирилган эди, аммо бир неча ой олдин амалга оширилди.
 
Олдинроқ, Сербия президенти Александр Вучич турк дронларининг Косовага етказиб берилишини танқид қилиб, Эрдўғон бошчилигидаги ҳукуматни "Усмонли империясини қайта қураётганлик"да айблаганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.