10.10.2025 14:41
173
“Толибон” Покистонни Афғонистондаги бозорга зарба берганликда айблади
Reuters’нинг ёзишича, Афғонистон ҳукумати Покистонни мамлакат ҳаво ҳудудини бузганликда айблади.
Гап шундаки, Tolo News
маҳаллий манбасига таяниб, жумага ўтар кечаси Покистон қирувчи самолётлари мамлакат
шарқидаги Пактика вилоятига зарба бергани ҳақида хабар тарқатганди.
Кобул Исломободнинг бу ҳаракатларини “мисли кўрилмаган
зўравонлик ва
провокация” деб
баҳолаган.
Маълумотларга кўра,
портлашлар оқибатида камида 10 дўкон вайрон бўлган, яқин атрофдаги биноларнинг ойналари синган.
Бундан ташқари Кобул ҳам бир қатор ҳаво ҳужумларига учрагани айтилмоқда: айрим
нашрларнинг ёзишича, “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП) етакчиси Нур Вали Мақсуд
ўлдирилган.