22.01.2025 07:15

Тел-Авивда марокашлик эркак яҳудийларни пичоқлади

Тел-Авивда 30 ёшли марокашлик Абдулазиз Кадди яҳудийларга пичоқ билан ҳужум қилиб, бир нечтасини яралади. Абдулазизнинг ўзи ҳодиса жойида ўлдирилган. 

Тел-Авивдаги Ичилов касалхонасининг маълум қилишича, яраланганлардан бири бўйнидан бир неча марта пичоқ зарбасини олган ва жароҳати оғир. 

Исроилнинг Kanal 14 телеканалининг хабар беришича, пичоқли ҳужумда яраланганлардан бири Ғазодаги тўқнашувда қўли кесилган аскардир. 

Исроил ички разведка бўлими Шин Бет Тел-Авивдаги ҳужумни амалга оширган Абдулазиз Кадди Исроилга кириши билан сўроққа тутилгани, қўшимча хавфсизлик синовларидан ўтказилгани ва натижада унга тўсқинлик қиладиган маълумот йўқлиги сабабли Исроилга киришига рухсат берилганини эълон қилди. 

Яҳудий матбуоти эса Абдулазизнинг Фаластин ҳақидаги Facebook постларини кўрсатиб, Шин Бетни етарлича изланиш олиб бормаганликда айблади. 

ҲАМАС Тел-Авивдаги ҳужумни олқишлади 

“Тел-Авивда марокашлик қаҳрамоннинг пичоқли ҳужумини олқишглаймиз. Бу воқеа ишғол ва унинг тажовузи давом этар экан, қаршилик тўлқини ҳам тўхтамаслиги ва кучайишини яна бир бор исботлайди. 

Ушбу операция ишғолчиларнинг Женинга қилган ҳужумлари чоғидаги ўнлаб шаҳид ва ярадорлар ортидан табиий жавоб сифатида келган, қоннинг қон учун эканлигини ва қаршиликнинг бор кучи билан эгаллаб олган тузилмага чуқур зарба беришини ифода этган мазмунли хабардир”.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.