22.01.2025 10:15
261

Индонезияда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 8 киши бедарак йўқолди

Индонезия Миллий офат маркази томонидан берилган баёнотга кўра, Жава оролида ҳаддан ташқари ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлди.

Ноқулай об-ҳаво шароити ва бориш қийинлиги қидирув-қутқарув ишларини секинлаштиргани билдирилган баёнотда, дастлабки маълумотларга кўра, 16 киши ҳаётдан кўз юмган, 8 киши эса бедарак йўқолган.

Баёнотда фалокатдан омон қолган 11 киши атрофдаги шифохоналарда даволанишда давом этаётгани билдирилди.

Индонезияда одатда октябрдан мартгача давом этадиган мавсумий ёғингарчиликлар тез-тез сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлади.

Индонезия ҳукумати йиллик сув тошқинлари, инфратузилма муаммолари ва ер ости сувларидан ортиқча фойдаланиш каби ҳолатлар туфайли биноларда чўкиш ҳолатлари кузатилаётгани сабабли пойтахтни Жакартадан кўчиришга қарор қилган эди. Бунинг учун Борнео оролида янги Нусантара шаҳри барпо этилмоқда.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.