11.10.2025 06:30
176

Туркия қуролли кучлари Ғазода тинчликни сақлашга тайёр

Туркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.

"Тинчликпарвар куч сифатида катта тажрибага эга бўлган Туркия қуролли кучлари (Ғазодаги миссия доирасида) уларга топширилган ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр", дея таъкидлаган вазирлик.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг сўзларига кўра, ушбу гуруҳ таркибига АҚШ, Миср, Туркия ва Қатар киради. Гуруҳнинг асосий вазифаси ўзаро келишув қоидаларига риоя қилинишини мониторинг қилиш ва юзага келадиган муаммоларни ҳал этишда воситачилик қилишдан иборат бўлади. Аммо, Фиданнинг таъкидлашича, "ҳозирги босқичда гуруҳнинг олдиндан белгиланган мажбуриятлари йўқ", лекин зарурат туғилганида "келишувни амалга ошириш жараёнида амалий ечимлар топиш учун жалб этилади". 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.