11.10.2025 12:06
121
Она тилида ёзилмаган кўча номлари ва баннерлар олиб ташланмоқда, Қирғизистонда
Бишкекда давлат тилида ёзилмаган кўча номлари ва реклама ёзувлари олиб ташланмоқда, дея хабар берди “24.kg” нашри.
Маълумотларга кўра, рекламалар ва кўча номлари мамлакатдаги тасдиқланган лойиҳа бўйича оқ рангда, кўк рангли ёзув ва белгилар билан тайёрланиши керак.
Шаҳар ҳокимлиги баёнотида айтилишича, сўнгги пайтларда жисмоний шахслар ва уй-жой мулкдорлари томонидан ўзбошимчалик билан белгиларни ўрнатиш, давлат тили қоидаларини бузиш, тасдиқланган лойиҳа кодексига риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Бу борада туман ҳокимликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ўрганишлар, рейдлар ўтказиляпти.
Ҳукумат аҳолини қонуний талабларга риоя қилишга чақириб, “Давлат тили тўғрисида”ги қонунга кўра, кўча номлари фақат қирғиз тилида ёзилиши кераклигини эслатган.