11.10.2025 11:01
138
Трамп Хитой маҳсулотларига қўшимча 100 фоизлик бож жорий этди
АҚШ ҳукумати 1 ноябрдан бошлаб Хитойдан олиб кириладиган барча маҳсулотларга амалдаги божлар устига қўшимча равишда 100 фоизлик бож жорий этади. Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трамп маълум қилди.
Трамп, шунингдек, барча муҳим дастурий таъминот турларининг экспортига ҳам чекловлар киритилишини қўшимча қилган.
Қўшимча божларнинг жорий этилишига сабаб сифатида Оқ уй раҳбари Хитойнинг “савдо соҳасида ўта тажовузкор позицияси” экани айтилган.
Хитой томони ҳозирча Трампнинг баёнотига изоҳ бермаган.