13.10.2025 11:05
135
Афғонистон ҳукумати вакили 58 Покистон ҳарбийси йўқ қилинганини айтди
Афғонистон ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, 12 окябрга ўтар кечаси ўтказилган операцияда 58 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган ва улардан 30 нафари жароҳатланган. Шунингдек, 20 та Покистон хавфсизлик пости вайрон қилинган. Бу ҳақда ToloNews хабар берди.
Мужоҳиднинг қўшимча қилишича, Дюранд чизиғи бўйлаб ўтказилган қасос операциялари давомида қурол-яроғлар ҳам қўлга киритилган. Тўқнашувлар пайтида 9 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлган ва 16 нафари жароҳатланган.
Операция тун яримида Қатар ва Саудия Арабистонининг илтимослари асосида тўхтатилган.