17.01.2025 11:52

Африкалик мусулмоннинг ўлдирилиши арабларнинг ўлдирилиши каби умматга таъсир этмайди - Кабалло

"Африка оқими" ахборот агентлиги бош директори Аҳмад Кабалло Суданда давом этаётган қонли можарони кескин танқид қилди ва унинг ёритилиши бўйича халқаро ахборот воситаларидаги эътиборсизликни Ғазо воқеалари билан солиштириб баҳо берди.

Кабаллонинг сўзларига кўра, Африкада мусулмонларнинг оммавий қирилиши умматнинг жамоавий ҳис-туйғуларига Ғазо ёки Шарқий Қуддусдаги ҳолатлардек таъсир қилмаяпти. У бу холиссизликни мусулмон умматининг инсонпарварлик ва бирдамлик принципларига хилоф ҳаракат сифатида баҳолади.

Судан армияси ва тезкор қўшинлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар охирги ҳафталарда янада кучайди. Кабалло Судан халқи ўткир гуманитар инқироз ичида қолиб, "икки ёмонликдан энг кичигини танлашга мажбур бўлганини" таъкидлади.

Судандаги можаро инсон ҳуқуқларининг бузилиши, тинч аҳолининг қурбон бўлиши ва минтақавий барқарорлик учун жиддий хавф туғдирмоқда. Бу ҳолатга жаҳон ҳамжамиятининг суст муносабати инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатни таъминлаш йўлидаги асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.