13.10.2025 16:09
276
Яқин Шарқда янги тартибот ўрнатилмоқда – сиёсий таҳлилчи
Россиялик сиёсий таҳлилчи Максим Шевченконинг фикрича, Яқин Шарқда янги ўйинчилар пайдо бўлмоқда. Бу эса Нетаняхунинг "Буюк исроил" орзуси барбод бўлаётганидан даракдир.
Айни вақтда Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ғазо бўйича саммит ўтказилмоқда. Учрашувдан мақсад - Трамп режаси асосида урушдан кейинги сиёсий тартиботни белгилаш.
Режанинг асосий бандлари:
1. Уруш исроил ҳукумати розилигидан сўнг дарҳол тўхтатилади. исроил бунга розилик берди.
2. Ғазога инсонпарварлик ёрдами тўсиқларсиз киритилиши. Бу жараён ҳам бошланди.
3. исроил армияси Ғазо секторидан чиқади, ХАМАС эса гаровдагиларни (тирик ва ҳалок бўлганларни) озод қилади. Барча гаровдагилар қайтарилиб бўлди.
4. Шундан сўнг исроил олдиндан келишилган рўйхат бўйича фаластинлик маҳбусларни озод қилади: 250 умрбод жазосини олган ва Ғазода ҳибсга олинган 1700 киши. Бироқ икки шахс озод этилмайди: ФАТҲ фаоли ва М.Аббоснинг эҳтимолий вориси Марвон Барғутий ва ҲАМАСнинг “Нухба” етакчи бўлинмаси командири Аҳмад Саадат.
5. Ғазога АҚШ, Миср, Туркия ва Қатар тинчликпарвар кучлари (ҳарбий контингент) киритилади.
Ҳеч шубҳасиз, бу келишув исроил учун стратегик мағлубият:
Биринчидан, Бинямин Нетаяху ҳукумати Ғазони на аннексия қила олди, на фаластинликларни у ердан қувиб чиқара олди - демак, “Буюк Исроил” орзуси барбод бўлди.
Иккинчидан, урушдан кейинги тартибда Исроилни четга суриб, ўз таъсирини ошираётган янги ўйинчилар пайдо бўлмоқда. Авваллари Фаластин масаласи исроилнинг “ички иши” сифатида кўрилган бўлса, энди бу масалага Қатар ва Туркия фаол қўшилмоқдалар.