11.10.2025 16:23
154

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони 103 фоизга ортган

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони 103 фоизга кўпайган бўлса, синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи 80 баробарга ортган. Бу ҳақда "Дарё" интернет нашри президент администрацияси ҳузуридаги наркотикларни назорат қилиш миллий маркази етакчи илмий ходими Мирзо Улуғбек Шамсиддиновга таяниб маълум қилди

Қайд этилишича, халқаро миқёсда ҳам вазият ачинарли аҳволда. БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2024 йилги дунёдаги нарковазият тўғрисидаги ҳисоботига кўра, 350 млн нафарга яқин шахс гиёҳвандликдан азият чекмоқда. Энг ачинарлиси, ҳар йили 500 минг нафардан ортиқ шахс гиёҳвандлик воситаларининг суиистеъмоли натижасида қурбон бўлаётган бўлса, 28 млн нафари оғир хасталикка чалинмоқда.

Шунингдек, Жаҳон божхона ташкилотининг ҳисоботида ўтган 2024 йил давомида 1347 тонна гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан олинганлиги маълум қилинган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.