13.10.2025 07:05
130

Орол денгизини қайта тиклаш дастурларига 33 млн доллар йўналтирганмиз – Путин

РФ етакчиси Владимир Путиннинг айтишича, Россия Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликда Орол денгизини қайта тиклашга оид дастурларга аллақачон 33 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган.

“Россия–Марказий Осиё” иккинчи саммити мажлисида РФ президенти бундай дастурлар қаторида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг ҳолатини мониторинг қилиш, сувни тежаш ва қайта фойдаланиш технологияларини жорий этиш, шунингдек оролбўйи ҳудуди ҳамда Оролнинг қуриб қолган сарҳадларида тизимли кўчат экиш ишлари ҳам борлигини маълум қилди.

Бундан аввалроқ Путин Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 20 миллиард долларга етганини, бу эса “ҳали етарли эмас”лигини айтган эди. Шунингдек, Москва минтақадаги давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга қатъий бел боғлаганини таъкидлаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.