Омскда биринчи ҳалол ресторан очилди
Ушбу ҳалол ресторан шаҳар марказида жойлашгани билан аҳамиятлидир. Овқатланиш муассасаси оилавий форматда ишлайди: бу ерда спиртли ичимликлар таклиф қилинмайди. Лойиҳа асосчиси, тадбиркор Радик Минихановнинг айтишича, ресторан менюсида Қозоғистон, Ўзбекистон, Чеченистон, Татаристон ошхоналарига хос таомлар мавжуд.
Давомини ўқиш...10728.06.2025 11:13Афғонистонда қарийб 200 нафар махсус кучлар ходими тайёрланди
Афғонистон Мудофаа вазирлигига тегишли Абдуллоҳ ибн Масъуд номидаги жанговор тайёргарлик марказида 199 нафар Афғонистон фуқароси уч ойлик курсни муваффақиятли якунлади. Курс доирасида танкка қарши гранаталар, миномётлар, M2 пулемёти ва бошқа замонавий қуроллардан фойдаланиш бўйича таълим берилган. Курс битирувчилари учун ўтказилган маросимда бугунги таҳликали замонда динни, ватанни ва қадриятларни ҳимоя қилиш шарафли бурч экани таъкидланган.
Давомини ўқиш...13928.06.2025 09:58Ҳақиқатни айтишдан қўрқиш керакми?!
27 июнь – Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бу соҳада ижод ва меҳнат қилаётган “Азон Глобал” 2017 йилдан буён Ислом ва мусулмонлар дунёсининг овози бўлиб келмоқда. Бу фаолияти учун босим ва цензуранинг турли кўринишлари остида бўлишига қарамай, ўз сўзини айтишдан чекинмаяпти. Глобал миқёсда ҳам диний нашрлар, етакчилар, ҳақ йўлда қалам тебратаётган ижодкорлар маълум бир қатлам учун “хавф”га айланган.
Давомини ўқиш...13527.06.2025 16:57АҚШ Эронга ядровий қуролдан воз кечиши учун пул таклиф қилмоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон уранни бойитиш ва ядровий бомба яратишдан воз кечса, унга 30 миллиард доллар миқдорида ёрдам пули ажратишни муҳокама қиляпти. Пуллар АҚШ ҳисобидан эмас, балки араб давлатлари "чўнтаги"дан сарфланади. Олдинроқ, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мисрлик мавқедоши Абдулфаттоҳ ас-Сисига форс давлати ядровий ва ҳатто оддий қуроллардан ҳам воз кечишга тайёрлигини, фақат бунинг учун АҚШ "Исроил"ни Эронга қўшиб бериши кераклигини айтганди.
Давомини ўқиш...11227.06.2025 15:16Аҳмад аш-Шаръга суиқасднинг олди олинди
Сурия ва Туркиянинг қўшма амалиёти натижасида Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръга нисбатан режалаштирилган суиқасднинг олди олинди. Разведка маълумотларига кўра, ушбу суиқасд ИШИДнинг юқори лавозимдаги аъзоси томонидан ташкиллаштирилган. У аввалроқ, Асад режими қулаган даврда Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ташкилоти билан яқин алоқада бўлгани айтилмоқда.
Давомини ўқиш...32627.06.2025 11:04Таҳлил: Ғарбнинг Исроилга қарши санкциялари – “юзни сақлаб қолиш” ўйиними?
Яқинда Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари томонидан Исроилнинг икки юқори лавозимли вазири – Итамар Бен-Гвир ва Бецалель Смотричга қарши жорий қилинган санкциялар кўпчилик томонидан Исроил раҳбариятида кучаяётган экстремизмга қарши муҳим ахлоқий позиция сифатида баҳоланди. Бироқ бу шов-шувли қадам ортида анча ҳисоб-китоб қилинган ва беадаб стратегия ётади. Бу Ғарб давлатларининг Исроилга қарши ҳақиқий жавоби эмас, балки ўзини гўё сионистларнинг ваҳшийликларига қаршидек кўрсатиши, холос. Бу обдон режалаштирилган, чегараланган ва натижаси деярли бўлмаган чоралар кўпроқ бир ҳақиқатни очиб беради: Ғарб ҳукуматлари ўз риторикасига қарамай, Исроилнинг апартеид тизими ва фаластинликларга қарши олиб борилаётган геноцид урушига қарши чиқа олмайди – Муҳаммад Шехада, фаластинлик ёзувчи ва таҳлилчи.
Давомини ўқиш...10627.06.2025 08:30Фриман: "Исроил"нинг навбатдаги нишони – Туркия"
Америкалик собиқ дипломат Чарльз Фриманнинг айтишича, Эронга уюштирилган ҳужум аслида "репетиция" эди. Аввалдан асл нишон – Туркия бўлган. Сионистлар Туркияни йўлидан олиб ташлашмаса, олдинга силжий олмасликларини яхши билишади.
Давомини ўқиш...19527.06.2025 07:30Умматимизнинг "бирламчи масалалар фиқҳи"га бўлган эҳтиёжи: ҳатто диндорларда ҳам | 2 - қисм
Диндорларимизнинг ҳам бугунги кунда бирламчи масалаларни аниқлашда зиддиятга йўл қўяётганлиги ҳақида
Давомини ўқиш...17626.06.2025 19:00НАТО етакчилари саммитида нимага келишилди?
Гага шаҳрида бўлиб ўтган саммитда НАТО давлатлари 2035 йилга бориб мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга келишиб олди. АҚШ президенти Гаагадаги саммитдаги бу қарорни "Европа ва Ғарбий цивилизация учун катта ютуқ" деб атади. Қўшма баёнотда аъзолар турли таҳдидларга, хусусан, Россия ва терроризмга қарши курашда бирлашганликларини таъкидлашган. НАТОнинг 2026 йилги саммити Туркия бўлиши маълум қилинган.
Давомини ўқиш...11626.06.2025 14:39Қозоғистонда аёлларнинг ниқоб тақиши тақиқланади
Қозоғистон парламентининг ҳар икки палатаси жамоат жойларида юзни ёпадиган кийим-кечакларни кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ушбу ҳужжат президентнинг имзоси учун юборилган.
Давомини ўқиш...21926.06.2025 11:05
...