-
Ўзбекистон ва унинг халқи шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. Бундай одамлар рўйхати юритилади. Ўзбекистон ҳудудидаги бундай шахслар чиқариб юборилади.
-
Ливанда 34 кишининг ўлимига ва 3500 га яқин кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган пейжерлар ва рацияларнинг портлаши Ҳизбуллоҳ сафларида катта хавфсизлик муаммолари мавжудлигини очиб берди. Ҳаракат ичига портловчи модда ва майда металл шарчалар жойлаштирилган қурилмаларни билвосита МОССАДга тегишли компаниядан сотиб олган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 350 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Покистон "Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон – Ҳинд океани портлари" халқаро транспорт йўлагини ташкил этишга расман қўшилди. Ушбу лойиҳанинг Осиё давлатлари ўртасидаги транспорт алоқаларини сезиларли даражада мустаҳкамлаши ҳамда санкциялар остида қолган Беларус ва Россия учун жаҳон денгизига қўшимча чиқиш имконини бериши кутилмоқда.
-
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қатар ва Покистон ҳарбийлари иштирокидаги “Чексиз биродарлик-III” машғулотлари якунланди. 400 дан зиёд ҳарбий хизматчилар қатнашган машғулотларга зирҳли машиналар, армия авиацияси ва дронлар жалб этилди.
-
Россия қўшинлари пайшанба куни Украинанинг Суми шаҳридаги қариялар маркази ва энергетика секторига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Ҳужумлар натижасида бир киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган. Зеленский Россия сўнгги 24 соат ичида 90 та бошқарилувчи бомбалар билан ҳужум уюштирганини маълум қилди.
-
Испаниянинг Африкадаги қисми – Сеута анклавига минглаб муҳожирлар ноқонуний кириш учун тартибсизлик уюштирди. Марокаш полицияси уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, 150 дан ортиқ киши ноқонуний миграцияга чақириқлари учун қўлга олинди.
-
Ливан соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда рациялар портлашидан 25 нафар, пейжерлар портлашидан эса 12 киши, жами 37 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ эса ҳалок бўлганларнинг 25 нафари ўз аъзолари эканини билдирди. Шунингдек, ушбу қурилмаларга Исроил аввалдан портловчи модда ва махсус дастурий таъминот ўрнатгани аниқланди.
-
Бугун, 19 сентябрь куни босқинчи Исроил кучлари Ливанни фаол равишда бомбардимон қилишни бошлади. Қайд этилишича, ҳозирда сионистларнинг қирувчи самолётлари Байрут осмонида учмоқда. Маҳаллий Ливан матбуоти "Ҳизбуллоҳ"нинг Маргалиот шаҳрига берган зарбаси натижасида 2 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлгани ва 16 нафари яраланганини хабар қилди.
-
Бундан 42 йил олдин Ливандаги фаластинлик қочқинлар жойлашган Сабра ва Шатила лагерларида катта қирғин содир этилган эди. 1982 йил 16-18 сентябрь кунлари ливанлик насроний фалангистлар сионистлар билан ҳамкорликда ушбу лагерларда қатлиом уюштирди, оқибатда 3500 га яқин фаластинликлар – асосан аёллар, болалар ва кексалар ваҳшиёна ўлдирилди.