Испаниянинг Африкадаги қисмига ноқонуний киришга уринишнинг олди олинди
150 дан ортиқ одам ноқонуний миграцияни қўзғатишда айбланиб, Марокаш судига келишди, деди пайшанба куни ҳукумат вакили минглаб ноқонуний муҳожирлар Испаниянинг Африкадаги ҳудуди – Сеута анклавига муваффақиятсиз киришга уринишларидан сўнг. Бу ҳақда Arab News хабар бермоқда.
“Ноқонуний
иммиграцияга чақириқларга қарши кураш доирасида 152 киши судья қаршисига
чиқарилди”, деди Марокаш ҳукумати матбуот котиби Мустафо Байтас матбуот
анжуманида.
Унинг
сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатлардан сўнг жами 3000 га яқин
одам Сеутага ноқонуний киришга уринган, бироқ барча ўтиш уринишлари
муваффақиятсизликка учраган.
Полиция
манбасининг аввалроқ AFP’га маълум қилишича, ўтган ҳафтанинг душанба ва
чоршанба кунлари орасида "жамоавий ноқонуний иммиграция операцияларини
ташкил этиш"ни рағбатлантирган 60 киши "ижтимоий тармоқларда ёлғон
маълумот уйдирган ва тарқатган" учун ҳибсга олинган.
Ўрта ер
денгизи соҳилида жойлашган Сеута анклави ва Мелилла шаҳри Европа Иттифоқининг Африка
қитъасидаги ягона ҳудуди ҳисобланади. Ушбу ҳудудлар Европага ўтиб олиш
истагидаги ноқонуний муҳожирларни учун узоқ муддатдан буён ўзига жалб қилиб
келмоқда.
Ўтган
ҳафтанинг якшанба куни марокашлик ва Африканинг бошқа қисмларидан келган
муҳожирлар, жумладан бир қанча вояга етмаганлар Сеута билан чегарадош Фнидек
қишлоғига йўл олган.
Расмий
статистик маълумотларга кўра, 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ҳар тўртинчи марокашлик
ёшлар меҳнат бозорида эмас, ўқимайди ёки касбий тайёргарликдан ўтмайди.
Марокаш
Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, биргина август ойида Сеута чегарасини
кесиб ўтишга 11300 дан ортиқ, Мелилла шаҳрига 3300 га яқин уринишларнинг олди
олинган.
2022 йил
июнь ойида 2000 га яқин одам, уларнинг аксарияти суданликлар, Мелилла
чегарасини кесиб ўтишга уринган, уларнинг камида 23 нафари ҳалок бўлганди.
Испанияга
денгиз йўли орқали етиб боришга умид қилаётган ноқонуний муҳожирлар учун
Марокаш асосий чиқиш жойларидан бири ҳисобланади.
Жорий
йилнинг 15 август ҳолатига кўра, Атлантика океанидаги Канар оролларига 22,3
мингдан ортиқ муҳожир келгани қайд этилган, бу 2023 йилга нисбатан 126 фоизга
кўпдир.