-
Албания бош вазири Эди Рама пойтахт Тирана шаҳрида диний бағрикенглик рамзи бўлиб хизмат қиладиган “Мустақил Бектошийлар тариқати давлати”ни яратиш ниятини тасдиқлади. Бектошийлар тариқати давлати Ватикандан тўрт баробар кичик бўлади ҳамда ҳарбий ва ҳуқуқий тузилмаларга эга бўлмайди.
-
Россия пойтахти Москва шаҳрида кекса фуқаролар – 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун бепул араб тили курслари ташкил этилмоқда. Машғулотлар араб тилида сўзлашувчи мутахассислар томонидан олиб борилади. Ушбу курсларнинг очилиши аҳоли ўртасида араб тилига бўлган қизиқиш юқорилиги билан изоҳланди.
-
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеф Боррель ЕИ давлатлари Украинага ваъда қилинган 1 миллион дона снарядни етказиб беролмаслигини тан олди. Унинг таъкидлашича, Евроиттифоқ ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширган, аммо улар ўз армияси захирасини тўлдиришга ҳам ҳали етмайди.
-
Эроннинг Жанубий Хуросон вилоятида кўмир конида метан гази сизиб чиқиши оқибатида портлаш содир бўлди. Ҳодисада ҳалок бўлганлар сони 52 нафарга етди, 20 киши жароҳатланди. Вилоятда 3 кунлик мотам эълон қилинди.
-
Бангладеш муваққат ҳукумати армия зобитларига кейинги 60 кун давомида бутун мамлакат бўйлаб махсус суд қилиш ҳуқуқини (юрисдикция) бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу ваколатлар армияга полиция тузилмаси ҳали ўз вазифаларини тўлиқ бажармаётгани, шунингдек, аҳён-аҳёнда содир бўлаётганган қўпорувчилик ҳаракатлари муносабати билан берилгани таъкидланди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 351 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Толибон 22-24-октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида иштирок этиш учун ариза топширди. Саноат вазири Нуриддин Азизий ўз мактубида “Афғонистоннинг БРИКС саммитидаги иштироки нафақат афғонлар, балки минтақадаги барча давлатларнинг ривожланиши учун муҳим", деб ёзди..
-
“Ал-Ақсо тўфони” операцияси Исроилнинг мавқеига жиддий таъсир қилди. 2023 йил 7 октябрь тонгида Исроил хавфсизлик хизмати одамлар онгига сингдирилганидек бенуқсон ишламаслиги аён бўлди. Беқарор вазият туфайли кўпгина компаниялар ўз капиталларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш пайига тушиб қолишди.
-
Давом этаётган бу ҳужумни фақатгина террористик характерга эга, деб таърифлаш мумкин. Ўзининг кўлами ва усули бўйича мисли кўрилмаган бўлса-да, унинг пала-партиш табиати Исроил учун янгилик эмас. Аслида, Исроилнинг тинч аҳолига катта зарар етказиш тамойили айнан ушбу ҳужум маркази бўлган Байрутнинг Даҳия тумани номи билан аталади. Сўнгги воқеалар Исроилнинг инсон ҳаётига нақадар беписанд эканлигини кўрсатмоқда. Аммо бундай ҳолат Исроил учун одатийдир, гарчи Ғарб матбуоти бу ҳақда ҳеч қачон ёзмаса ҳам...
-
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти дунёда 282 миллион киши ўткир очликка дуч келгани, жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида бошланиши кутилаётган Ла-Н нья об-ҳаво ҳодисаси сабвбли очлик ва қашшоқлик янада ортиши мумкинлигини маълум қилди.