-
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти Миллий Хавфсизлик Кенгаши раисларининг III йиғилиши бўлиб ўтди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 349 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШлик геосиёсат бўйича эксперт, истеъфодаги подполковник Рич Оутзен Ливандаги пейжер ва рацияларнинг портлаши ХХI асрда кўлами бўйича барча эътиборга олиши керак бўлган янги турдаги таҳдид эканини таъкидлади. Оутзен Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ берган буюртмаларни аниқлаб, ишлаб чиқариш маркази ёки буюртма йўлда вақтида ускуналарга портловчи моддалар жойлаштирганини тахмин қилди.
-
Эрон 2025 йилнинг мартига қадар 2 миллион ноқонуний муҳожирни, уларнинг қарийб барчаси афғонлар, мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, Эронда 5 миллионга яқин афғон бўлиб, уларнинг кўпчилиги ноқонуний муҳожирлардир. Ўз навбатида, “Толибон” депортация қилинган ватандошларни уй-жой ва иш ўринлари билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
-
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев Австрияда МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси билан Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борди. Музокараларда «Росатом» билан ҳамкорликда ва МАГАТЭ тавсияларига тўлиқ амал қилган ҳолда дастлабки ишлар аллақачон бошлангани қайд этилди.
-
Ливандаги янги портлашлар оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, яна 300 киши яраланди. Бу сафар радиолар, телефонлар, бармоқ излари қурилмалари, шунингдек, қуёш батареялари ва литий-ионли батареялардан қувват оладиган қурилмалар портлаган.
-
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Фаластин томонидан тақдим этилган, Исроилдан Халқаро Суд қарорига риоя этиши ва бир йил ичида босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишини талаб қилувчи резолюция лойиҳасини ёқлаб овоз берди. Резолюцияни 124 давлат, жумладан, Ўзбекистон қўллаб-қувватлади.
-
Тhe Guardian нашрининг ёзишича, “бугун ғарбликлар фаластинликларнинг мисли кўрилмаган чидамлилиги, эътиқоди, ахлоқий кучи ва характерини тушуниш учун Қуръон ўқимоқда”. Шу зайлда, минглаб одамлар ўзлари кашф этаётган ҳақиқатни англаб, Қуръоннинг ўзгартирувчи таъсирини ўз таналарида ҳис қилишмоқда. Бу кўпларни Исломни қабул қилишга, бошқаларни эса унга янги нуқтаи назар билан қарашга ундаяпти.
-
Юз бераётган воқеаларни таҳлил қилсак, кўпчилик мусулмонлар томонидан содир этилган барча террористик ҳужумларда Ғарбнинг ташқи сиёсати қолиб, нуқул Ислом динини айблаётганига гувоҳ бўламиз. Боиси Ғарбнинг ташқи сиёсатини таҳлил қилиш ва унинг терроризм билан алоқадорлигини ўрганиш, содир этилган ҳужумларда Исломни айблашга нисбатан қийинроқ.
-
Озарбайжон Чеченистонда уч нафар фуқаросининг ҳибсга олиниши муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборди. Нотада ушланган фуқароларини Украина ҳудудидаги уруш зонасига мажбуран ўтказиш эҳтимолидан хавотир билдирилган. Озарбайжон томони Россия ТИВдан вазиятни тушунишини ва ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришни талаб қилган.