Европа Иттифоқи Афғонистонда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун 31 млн евро ажратилишини эълон қилди.  

Маблағлар тиббий хизмат сифатини ошириш ва даволаниш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.

Жами сумманинг 16 млн евроси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ), 15 млн евроси эса БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасига (ЮНФПА) ўтказилади.  Молиялаштириш соғлиқни сақлашнинг муҳим муаммоларини, жумладан, касалликнинг олдини олиш ва даволаш, шунингдек, гинекология, оналик, неонатал ва болалар ва ўсмирлар хизматларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Европа Иттифоқи вакиллари ушбу чора-тадбирлар, айниқса, она ва бола саломатлигини яхшилаш, шунингдек, бориш қийин бўлган ҳудудлар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар нуқтаи назаридан муҳимлигини таъкидладилар.

Мавзуга алоқадор