20.09.2024 13:51

Бомбаланаётган Ғазо: 350-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 350 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ ва Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 41 киши шаҳид бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Қувайт касалхонаси ҳудудида босқинчилар карвонига пистирма уюштиришди.

▪️Ғарбий Соҳилда нацистлар Фаластин шаҳарларига оммавий ҳужумлар уюштирмоқда. Женинда Ал-Ақса бригадаси қўмондони билан бирга 7 киши шаҳид бўлди. 12 киши, жумладан, фашистларнинг мактабга ҳужуми пайтида мактаб ўқувчилари яраланган. 30 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.

▪️Исроил босқинчи кучлари Ғарбий Соҳилидаги Кабатия шаҳрига бостириб кириб, ўлдирган фаластинлик ёшнинг жасадларини бино томидан улоқтирди.

▪️Исроил мудофаа вазири Йоав Галант чоршанба куни урушнинг янги босқичи бошланганини ва ҳарбий ҳаракатларни шимолий фронтга Ливан билан чегарага ўтказишни эълон қилди.

▪️Босқинчи оммавий ахборот воситалари: Исроил Ливан жанубига 100 дан ортиқ зарба берди.

▪️Ҳизбуллоҳ Жалила, Голан ва босиб олинган Кфар Шуба тепаликларидаги Исроил ҳарбий объектларига 17 марта ҳужум уюштирди. Исроил шимолида ёнғин давом этмоқда.

▪️Босқинчи армия Сафад шаҳри, барча шимолий ва марказий Голан ҳамда бутун Юқори Жалилей аҳолисини эвакуация қилишни ёки бомба бошпаналарида қолишни буюрди.

▪️Франция президенти Исроилга Ливан билан урушдан қочиш кераклигини айтди.

▪️Испания қироли Фаластиннинг мамлакатдаги биринчи элчиси Ҳусни М.А. Абдулваҳиддан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.