Ўзбекистон Олий суди тақиқланган манбаларнинг янги рўйхатини эълон қилди. 2019 йилдан ҳозирга қадар Олий суднинг 80 дан зиёд ҳал қилув қарори асосида 1 000 дан ортиқ манба тақиқлангани айтилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 152 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
Американинг собиқ етакчиси Дональд Трамп президентлик даврида Россия билан яхши муносабатда бўлганини айтди. Шунингдек, у мамлакат президенти бўлганида, Украинадаги можаро ҳеч қачон рўй бермаслигини таъкидлади.
Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги KazAID кўмагида президент Қосим-Жомарт Тоқаев номидан 2000 тонна дизель ёқилғиси кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ажратилди. Ёрдамнинг 1000 тонналик биринчи партияси Қирғизистонга топширилди. Мазкур ёрдам Бишкек ИЭСда содир бўлган авария оқибатларини бартараф этишда Қирғизистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган.
Яқин Шарқдаги Starbucks ҳуқуқларига эга бўлган AlShaya Group Форс кўрфази гиганти Ғазодаги уруш билан боғлиқ истеъмолчи бойкотидан азият чекаётгани сабабли 2000 дан ортиқ иш ўринларини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Европа Иттифоқи Россия ва Украина ўртасида давом этаётган можаро фонида уруш иқтисодиёти режимига ўтиши керак, дея маълум қилди саноат бўйича Европа комиссари Тьерри Бретон. У Европа АҚШдаги президент сайловлари натижасидан қатъи назар, ўзини ҳимоя қила олиши кераклигини таъкидлади.
АҚШ ва Канададаги бир қатор синагогалар Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний яҳудий аҳоли пунктлари ҳудудларида Фаластин ер-мулкларини сотиш масаласини муҳокама қилиш учун ёпиқ йиғилишлар ўтказди. Уларда ноқонуний аҳоли пунктлари учун Фаластин ерларини сотилмоқда.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 100 млн долларлик «Муробаҳа» молиялаштириш битими ҳамда агентлик келишувини имзолади. Маблағ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 24 ойгача бўлган муддатга икки траншда ажратилади.