АҚШ ва Канададаги синагогаларда Фаластин ерлари ноқонуний сотилмоқда
АҚШ ва Канададаги бир қатор синагогалар Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний яҳудий аҳоли пунктлари ҳудудларида Фаластин мулкларини сотиш масаласини муҳокама қилиш учун ёпиқ йиғилишлар ўтказди.
Бу ҳақидаги маълумотлар АҚШ жамоатчилигининг норозилигига
сабаб бўлди.
Жумладан,
Нью-Жерси
штатининг Энглвуд шаҳрида Техасдаги Keller Williams кўчмас мулк компанияси томонидан ташкил этилган шундай
учрашувлардан бирига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Фаластин байроқлари кўтарган ўнлаб намойишчилар, жумладан яҳудийлар ҳам, ёғаётган ёмғирга қарамай, маҳаллий Аҳават Тора ибодатхонаси яқинида тўпланишди. Намойишчилар америкалик сионист яҳудийларга ноқонуний аҳоли пунктларидан мулк сотилишини тўхтатишни талаб қилишди.
Акция
иштирокчилари “Фаластинга озодлик”, “Исроил ишғолини тўхтатинг”,
“Ноқонуний аҳоли пунктларига барҳам бериш керак”, “Ўғирланган ерларни сотманг”, “Бу ер
ўғирлиги”, «Ўғирланган
ерларда бизнес билан шуғулланманг» каби шиорларни кўтариб олишди.
Полиция намойиш ҳудудида хавфсизлик чораларини кучайтирди.
Америка-Ислом муносабатлари кенгашининг (CAIR) Нью-Жерсидаги офиси ҳам
Фаластин ерларининг ноқонуний кўчманчиларга сотилганини қоралади.
“Ибодатлар
амалга ошириладиган жойлар муқаддасдир. Синагога каби ибодатхоналардан
ўғирланган ерларни сотиш учун фойдаланиш
халқаро ҳуқуққа зид бўлиб,
чуқур ташвиш уйғотади”, — дейилади CAIR баёнотида.
Фаластин ерларини сотиш бўйича Нью-Жерси, Нью-Йорк, Торонто ва
Монреалда ҳам ёпиқ
учрашувлар ўтказилган.
Уларни риелтор Келлер Уилямс "Исроилдаги уйингиз" номли ноқонуний
исроиллик кўчманчилар гуруҳи билан биргаликда уюштирган.
Ушбу турдаги учрашувларда қатнашиш учун олдиндан рўйхатдан
ўтиш керак. Кириш фақат яҳудий иштирокчилар учун.