Бойкот самарасини кўрсатмоқда: Starbucks Яқин Шарқдаги ходимлари сонини қисқартирмоқда
Яқин Шарқдаги Starbucks ҳуқуқларига эга бўлган AlShaya Group Форс кўрфази гиганти Ғазодаги уруш билан боғлиқ истеъмолчи бойкотидан азият чекаётгани сабабли 2000 дан ортиқ иш ўринларини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Якшанба
куни бошланган қисқартиришлар AlShaya Group`да ишлаётган 50 минг атрофидаги
ходимларнинг қарийб 4 фоизини ташкил этиб, асосан Яқин Шарқ ва Шимолий
Африкадаги Starbucks франчайзаларида тўпланган, дейди манбалар.
Манбалардан
бирининг айтишича, бойкот компания учун қийин савдо шароитларини юзага
келтирган.
"Олти
ойдан бери давом этаётган қийин савдо шароитлари натижасида Starbucks MENA кафеларимиздаги
ходимлар сонини қисқартириш бўйича жуда қийин қарор қабул қилдик", дейилади
AlShaya баёнотида. Расмий баёнотда ишдан бўшатилаётган ходимларнинг аниқ сони
келтирилмаган.