Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 152 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.

▪️ Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Зайтун ҳудуди ва Хон Юнисга ҳужум қилди.

▪️ 24 соат ичида Исроил ҳужумлари оқибатида 97 киши ҳалок бўлди, 123 киши яраланди.

▪️ 7 октябрдан бунён Ғазода 30 631 киши ҳалок бўлди, яраланганлар сони 72 043 кишига етди.

▪️ Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида ишғолчилар Байтлаҳм, Наблус ва Жанинга бостириб кирди ва у ерда 18 ёшли йигитни ўлдирди.

▪️ Босқинчилар ҳудудни тарк этганидан кейин Хон-Юнис шаҳрининг турли ҳудудларида 25 нафар шаҳиднинг жасади топилди.

▪️ БМТ: Исроил Ғазодаги гуманитар карвонларни маршрутларини билишига қарамай бомбардимон қилмоқда. Исроил муҳтожларга ёрдам беришни хоҳламайди ва бу очиқ очлик урушидир. Халқаро суд қарорларини менсимагани учун Исроилга қарши санкциялар жорий этиш зарур.

▪️ Ҳусийлар: Қизил денгизда Американинг иккита ҳарбий эсминецига ҳужум қилдик.

▪️ Ҳизбуллоҳ босиб олинган Авивим аҳоли пунктига зарбалар берди ва нишонларга тўғридан-тўғри зарар етказилди. Босқинчилар “Ҳизбуллоҳ” томонидан отилган 30 та “Катюша” ракетасидан атиги 10 тасини тутиб олишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

▪️ Ироқ қаршилик кучлари Ҳайфа аэропортидаги электр станциясига учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳужум қилганини билдирди.

Мавзуга алоқадор