саноат бўйича Европа комиссари Тьерри Бретон.

Европа Иттифоқи Россия ва Украина ўртасида давом этаётган можаро фонида уруш иқтисодиёти режимига ўтиши керак. Бу ҳақда саноат бўйича Европа комиссари Тьерри Бретон маълум қилди, дея хабар беради ERR.

"Биз парадигмани ўзгартириб, уруш иқтисодиётига ўтишимиз керак. Бу, шунингдек, Европа мудофаа саноати бизнинг ёрдамимиз билан кўпроқ таваккал қилиши кераклигини англатади", деди сиёсатчи.

Бретон, шунингдек, Европа Иттифоқи АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларидан қатъи назар, ўзини ҳимоя қила олиши кераклигини таъкидлаб, президентликка Республикачилар партиясидан эҳтимолий номзод Дональд Трампнинг НАТОнинг жамоавий мудофаа тамойилини шубҳа остига олган изоҳларига ишора қилди.

“Ҳозирги геосиёсий шароитда иттифоқчиларимизнинг ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган сайловлари натижасидан қатъи назар, Европа ўз хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олиши керак”, - деди Еврокомиссар.

Бретон Европа Иттифоқи мудофаа саноатини мустаҳкамлашга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида таклифлар тақдим этишни режалаштирмоқда

Хабар қилинишича, 5 март, сешанба куни Бретон Европа Иттифоқи мудофаа саноатини мустаҳкамлашга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақидаги таклифларни тақдим этган.

Комиссар таклифлари орасида АҚШ ташқи ҳарбий сотиш схемасининг Европа версиясини яратиш ҳам киради, унга кўра АҚШ бошқа ҳукуматларга АҚШ қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компанияларидан қурол сотиб олишларига ёрдам беради.

Яна бир таклиф ЕИга Европа қурол компанияларини инқироз даврида Европа буюртмаларига устувор аҳамият беришга мажбурлаш имконини беради.

Бретон таклифлари 2027 йилгача мудофаа учун 1,5 миллиард евро сармоя киритишни ўз ичига олади. Еврокомиссар, шунингдек, ЕИга аъзо давлатларни 100 миллиард евро миқдорида қўшма кредит бўйича келишиб олишга чақирди.

Мавзуга алоқадор