Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати раҳбари Яҳё Синвар Исроил армиясининг Ғазо секторига берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Кац маълум қилди. Ҳаракат ҳозирча ушбу маълумотни тасдиқлагани йўқ.

Катц 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми учун Синварни жавобгар деб ҳисоблади.

У Синварнинг ўлдирилишини “ҳарбий муваффақият ва Исроилнинг Эрон устидан қозонган ғалабаси” деб атади.

Катцнинг сўзларига кўра, Синварнинг ўлими "Ғазо секторидаги исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ҳамда Ғазода ҲАМАС ва Эрон назорат қила олмайдиган янги воқеликни яратиш имкониятини ифодалайди".

Ўз навбатида, ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабар Ғарбий Соҳилдаги масжидлардан эълон қилина бошлади:

"Мужоҳидлар қўмондони, Фаластин генерали, шаҳид Яҳё Синвар".

Яҳё Синвар 1962 йил 29 октябрда Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳридаги қочқинлар лагерида туғилган.

Синвар ҲАМАСнинг жангари қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари асосчиларидан бири саналади.

Мавзуга алоқадор