Ўзбекистон ITFC билан 100 млн долларлик “муробаҳа” битимини имзолади
4 март куни Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 млн доллар миқдоридаги «Мурабаҳа» молиялаштириш битими ва агентлик келишуви имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Битим
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини
мустаҳкамлашга қаратилган.
«Маблағ 24 ойгача бўлган муддатга қулай шартларда икки траншда ажратилади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш, мамлакат аграр секторининг барқарорлиги ва ривожланишини қўллаб-қувватлашга имкон беради», — дейилади хабарда.
Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) эса Ислом
тараққиёт банкининг асосий институти ҳисобланади ва унинг вазифаси Ислом ҳамкорлик
ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ўсиш ҳамда савдони ривожлантиришни
рағбатлантиришдан иборат.