• Устоз Мубашшир Аҳмаднинг суди яна қолдирилди

    Иккинчи суд мажлисида қатнашган гувоҳлар ҳам қўйилаётган айбловлар учун етарлича далил келтира олишмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, шу боис ҳам Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар сирасидан "миллатлараро низо қўзғатиш" айблови олиб ташланган. Ўз навбатида гувоҳлардан бирининг даъвоси ҳам бекор қилинган. Афсуски суд мажлиси яна қолдирилиб, 15 сентябрда давом эттириладиган бўлди. Бунга Устозни сўроқ қилишга вақт етмагани сабаб қилиб кўрсатилган.

    Давомини ўқиш...
    249
    08.09.2025 17:01
  • Қозоғистон президенти йирик ислоҳотни бошламоқчи

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев халққа мурожаатида мамлакат парламенти ислоҳ қилинишини маълум қилди. Тўқаевнинг режасига кўра, ҳозирги икки палатали парламент ўрнига бир палатали парламент ташкил этилиши керак.

    Давомини ўқиш...
    262
    08.09.2025 12:36
  • Миср хориждаги фаолларнинг оила аъзоларини ҳам жазоламоқда

    Миср диаспораси бутун дунё бўйлаб дипломатик ваколатхоналарни тўсиб қўйиш орқали Қоҳиранинг сионистларни қўллаб-қувватлаётганига норозилик билдирмоқда. Ҳаммаси Гаагадаги элчихона дарвозаларини занжирбанд қилган келиб чиқиши мисрлик фаол Анас Ҳабибдан бошланди. Унинг хатти-ҳаракатлари шунга ўхшаш норозилик тўлқинини келтириб чиқарган. Бироқ бундан фаолларнинг Мисрда яшаётган қариндошлари азоб чекмоқда. Сиси бошчилигидаги ҳукумат намойишчиларнинг яқинларини ҳибсга олгани ҳақида маълумотлар бор.

    Давомини ўқиш...
    205
    06.09.2025 13:12
  • Талабалар орасида жиноятчилик ортиб бормоқда

    Олий мажлис сенатининг маълум қилишича, 2024 йилда олий таълим муассасалари талабалари иштирокида 761 та жиноят содир этилган бўлса, 2025 йилнинг 6 ойи давомида 102 та олий таълим муассасасининг 307 нафар талабаси жиноятга қўл урган. Ушбу жиноятларнинг аксарияти йўл-транспорт ҳодисалари, ўғрилик, тан жароҳати етказиш, безорилик ва фирибгарлик билан боғлиқ.

    Давомини ўқиш...
    143
    06.09.2025 09:21
  • Энергетик ичимликлардан “Ҳалол” ёрлиғи олиб ташланди, Ингушетияда

    Ингушетия монополияга қарши курашиш бошқармаси энергетик ичимлик ишлаб чиқарувчиларидан маҳсулот қопламасидан “Ҳалол” белгисини олиб ташлашни талаб қилди. "Энергетик ичимликлар таркиби ва инсон организмига салбий таъсири сабабли “Ҳалол” стандартига мос келмайди. Чунки ҳалол маҳсулотлар соғлиқ учун зарарсиз бўлиши керак", дейилади бу ҳақдаги баёнотда.

    Давомини ўқиш...
    241
    06.09.2025 07:32
  • “Нега мусулмонларнинг атом бомбаси бўлмасин?”

    АҚШ марказий разведкаси уни Усома бин Лодиндан ҳам хавфлироқ шахс деб атади. исроил жосуслик агентлиги – моссад уни ўлдириш учун махсус гуруҳ тузди. Бу инсон – Покистонни ядровий державага айлантирган, ҳаёти афсонага айланган шахс Абдулқодир Хон эди.

    Давомини ўқиш...
    350
    05.09.2025 17:08
  • Россия Озарбайжон самолёти учун товон тўлай бошлади

    РФ ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Озарбайжон ҳаво йўлларига тегишли самолёт учун суғурта компанияси 1 миллиард 3 миллион рубль миқдорида тўловни амалга оширган. Шунингдек, ҳалокатда жабрланган ва ҳаётдан кўз юмган йўловчиларнинг яқинларига 358,4 миллион рубль (қарийб 4,4 миллион доллар) миқдорда пул берилган.

    Давомини ўқиш...
    208
    05.09.2025 14:05
  • Бу йил абитуриентларнинг 40 фоиздан кўпроғи ўтиш балини тўплолмаган

    2025 йилда тест имтиҳонини топширган абитуриентларнинг 253 минг 844 нафари яъни 41,29 фоизи 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Бу шунча абитуриент максимал баллнинг 30 фоизини ҳам ололмади, дегани. 56,7 дан кўпроқ балл тўплаганлар сони 360 минг 924 нафар — жами абитуриентларнинг 58,71 фоизини ташкил қилади.

    Давомини ўқиш...
    148
    05.09.2025 11:49
  • Қозоғистон ташқи ишлар вазири ҳамда миллий хавфсизлик қўмитаси мансабдорлари ҳибсга олинди

    Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, бизнесмен Гаджи Гаджиев ва Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг бир нечта юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди. Orda нашрининг ёзишича, Нуртлеу бир кун аввал Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтганди. Вазир ва Гаджиевнинг уйларида тинтув ўтказилган. Нашр ушланган МХҚ ходимларининг шахсига аниқлик киритмаган.

    Давомини ўқиш...
    425
    04.09.2025 16:46
  • Ислом олами бу золим, кофир Нетаньяхуга қарши қўл қовуштириб туролмайди – Эрдўғон

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон куни кеча қилган чиқишида Ислом дунёси Фаластиндаги воқеаларга, "золим, кофир Нетаньяхунинг фитнасига" бефарқ қараб тура олмаслигини таъкидлади. "Шунинг учун дунёнинг қайси бурчагида мусулмон бўлмасин, қалбимиз, онгимиз ва руҳимиз улар билан бирга. Шу сабаб биз барча мусулмонларни тароқ тишлари каби, бино ғиштлари каби ягона тананинг аъзолари сифатида кўрамиз. Айнан шу сабаб бугун биз Фаластиндамиз. Айнан шу сабабли бугун биз Ғазодамиз. Айнан шу сабабли биз Фаластинда рўй бераётган воқеаларга – ўша золим, Нетаняху деб аталувчи кофирнинг бу босқинчилигига ҳеч қачон бефарқ қараб тура олмаймиз", деган Эрдўғон Мавлидун Набий ҳафталигининг очилишида.

    Давомини ўқиш...
    217
    04.09.2025 15:45
2
3
4

...

448

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.