07.10.2025 11:53
93
Энди "Genocide" эмас, "Holicide": исроилнинг Ғазодаги қатлиоми бошланганига икки йил тўлди
2023 йил 7 октябрда фаластинликларга қарши кучли бомбардимон ва қамал билан бошланган исроилнинг қирғинбарот сиёсати учинчи йилига ҳам қадам қўйди. Айни дамда минтақадаги ҳаёт бутунлай издан чиққан. Мутахассислар энди содир бўлган воқеани "Genocide" эмас, балки "Holicide" (ҳаётни йўқ қилиш) деб таърифлаш кераклигини таъкидлашмоқда. Сионистлар Ғазога ташлаган портловчи моддаларнинг умумий миқдори 200 минг тоннадан ошди. Бу инсоният тарихидаги энг ҳалокатли қуроллардан бири бўлган Хиросима атом бомбасининг вайрон қилувчи кучидан тахминан 13 баравар кўпдир. 730 кун давом этган бу тинимсиз қирғин нафақат инфратузилмани, балки инсониятнинг энг асосий унсурларини ҳам йўқ қилди.
Сўнгги икки йил ичида Ғазода содир бўлган воқеалар тизимли геноцид ва этник тозалашнинг яққол далилидир. Расмий маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери 67 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, яна минглаб одамлар вайроналар остида қолиб кетган. Бу қурбонлар орасида 20 мингдан ортиқ болалар ва 12 мингдан ортиқ аёллар бор. Мустақил ташкилотларнинг ҳисоботига кўра, Ғазода шаҳид бўлган фаластинликлар сони 600 мингга етиши мумкин. Бундан ташқари, камида 2700 оила бутунлигича аҳоли рўйхатидан ўчирилди. Бу оила аъзоларининг бутунлай йўқ қилинишини англатади; бутун бир халқ йўқ қилинаётганини билдиради. Ғазонинг соғлиқни сақлаш инфратузилмаси бутунлай вайрон қилинган. Ҳудуддаги 38 касалхона ва 96 соғлиқни сақлаш маркази бомбардимон қилинган, 197 тез ёрдам машинаси ҳам ишдан чиқарилган. 1600 дан ортиқ тиббиёт ходими ҳалок бўлгаб, 362 нафари ҳибсга олинган. Бу нафақат касаллар, балки уларни даволамоқчи бўлганлар ҳам нишонга олинганлигини англатади. Ушбу тизимли ҳужум Ғазо халқини бутунлай ёрдамсиз қолдирди ва соғлиқни сақлаш хизматлари атайлаб издан чиқарилди. Фаластинда содир этилаётган инсониятга қарши жиноятни дунёга ошкор қилган 254 журналист ўлдирилди. Ғазо дунёда энг кўп журналистлар ўлдирилган можаро ҳудудига айланди.
Таълим соҳасида ҳам аҳвол оғир. Мактабларнинг 95 фоизи шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган. 668 та мактаб бомбардимон қилинган, 165 тасининг бутунлай кули кўкка совурилган. Ушбу вайронагарчилик соясида камида 13 500 талаба ва 830 ўқитувчи ҳаётдан кўз юмди. Таълимдан маҳрум, келажаги мавҳум авлод қолди.
Очлик ва қашшоқлик эса ўзининг энг юксак даражасига чиқди. Озиқ-овқат ва гуманитар ёрдамларнинг минтақага кириши ишғолчи кучлар томонидан бутунлай тўсилди. Тўлиқ 120 минг ёрдам юк машинасининг ҳудудга киришига йўл қўйилмади, 47 ёрдам ошхонаси ва 61 тарқатиш маркази бомбардимон қилинди. Бундай шароитда 650 минг бола очлик хавфи остида. Очлик исроилнинг фаластинликларга қарши янги қуролига айланди. Энди одамлар нафақат бомбалардан, балки очликдан ҳам ўлмоқда.
Инфратузилма ҳақида гапирилмаса ҳам бўлади: 268 минг уй вайрон қилинган, икки миллион одам бошпанасиз қолган. Ғазода бирорта ҳам фаластинлик кўчирилгани йўқ. Қишлоқ хўжалиги ерларининг 94 фоизи вайрон бўлган, Ғазонинг балиқчилик саноати бутунлай йўқ қилинган. Ғазо иқтисодиёти, яшаш воситалари ва инсоннинг асосий эҳтиёжлари мунтазам равишда йўқ қилинди. Одамлар бошпанасиз, оч ва бемор ҳолатида яшаш учун курашмоқда.
Тарих бу АҚШ ва унинг кучли ёрдами ётганини унутмайди. АҚШ исроилга камида 30 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатди ва сион-фашистларни сиёсий платформаларда ҳимоя қилиб келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида Ғазодаги геноцидни тўхтатиш бўйича барча резолюциялар АҚШ томонидан тўхтатилди. исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари халқаро майдонда қораланган бўлсада, тўхтатувчи санкциялар ёки аралашувлар амалга оширилмади. Босқинчи куч – исроилнинг Фаластин ҳудудларидаги ҳаракатлари туфайли халқаро ҳуқуқ ва 1945 йилдан кейин ташкил этилган халқаро институтлар оёқ ости қилинди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг рамзий баёнотларидан ташқари, ҳеч қандай мазмунли чора кўрилмади. Бу эса бутун халқаро ташкилотлар ва жамоатчилик шаънига қора доғ бўлиб чапланди.