07.10.2025 15:34
43

Сурия ҳукумати ва SDG кенг қамровли оташкесим бўйича келишувга эришди

Сурия мудофаа вазири Абу Касра Сурия ҳукумати ва SDG (Сурия Демократик Кучлари) ўртасида кенг қамровли оташкесимга келишилганини маълум қилди.

Келишув Абу Касра ва SDG раҳбари Мазлум Абдининг Мазлум Абдининг учрашувидан сўнг эълон қилинган.

Таъкидланишича, янги келишув дарҳол кучга киради.

Икки томон ўртасида сўнгги пайтларда кузатилган тўқнашувлар, март ойида SDG билан Сурия ҳукумати ўртасида имзоланган, минтақавий қуролли кучларни давлат муассасаларига интеграция қилишни кўзда тутадиган муҳим келишувга соя солаётган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.