08.10.2025 09:51
49
Мисрда босқинчи исроил ва ҲАМАС музокаралари давом этмоқда
Босқинчи исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати урушни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокараларни бошлади.
Музокаралар Дональд Трамп ишлаб чиққан 20 моддадан иборат "тинчлик режаси" доирасида амалга ошмоқда. Учрашув АҚШ воситачилигида Қизил денгиз бўйидаги Шарм-аш-Шайх курортида бўлиб ўтяпти.
Трампнинг режасига кўра, урушни тўхтатиш жараёни бир неча босқичда амалга ошади:
Дарҳол ўт очишни тўхтатиш — ҳар икки томон режани расман маъқуллаши биланоқ амалга киритилади;
ҲАМАСнинг қуролсизланиши ва Ғазони "радикализмдан холи ҳудуд"га айлантириш;
Гаровдагиларни озод қилиш: 72 соат ичида ҲАМАС 48 нафар исроилликни (улардан 20 нафари тирик деб ҳисобланмоқда) қайтариши керак;
Сион-фашистлар ҳам фаластинлик маҳбусларни озод қилади. Бу 250 нафар умрбод қамалган ва 1700 киши, жумладан аёллар ҳамда болалар қамоқдан чиқарилади;
Ҳар бир қайтарилган гаровдаги учун исроил 15 нафар фаластинликнинг жасадини қайтаради;
исроил қўшинлари босқичма-босқич чиқарилади, уларнинг ўрнини Халқаро барқарорлик кучлари (ХБК) эгаллайди.
Музокарада иштирок этаётган АҚШ делегациясига махсус вакил Стив Уиткофф раҳбарлик қилмоқда. У билан бирга Трампнинг яқин маслахатчиси ва собиқ куёви Жаред Кушнер ҳам Мисрга етиб келган.
ҲАМАС томонидан музокараларда ҳаракат раҳбарларидан бири Халил ал-Хайя иштирок этяпти.
Трамп режасида секторда ҲАМАС иштирокисиз вақтинчалик маъмурият тузилиши кўзда тутилган. Бу тузилма фаластинлик расмийлардан иборат бўлади ва кундалик бошқарув ишларини олиб боради.
Ўз навбатида, ҲАМАС вакиллари қуролсизланиш шартларини рад этмоқда. Ҳаракат етакчиларидан Муса Абу Марзук "қуроллар фақат келажакдаги Фаластин маъмуриятига топширилиши мумкин"лигини айтган.
Бошқа бир вакил Усама Ҳамдан эса "хорижий кучларнинг Ғазога кириши қабул қилинмаслигини" таъкидлаган.