07.10.2025 17:30
210
Эртага Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади
Эртага соат 16:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади.
Олдинроқ, Устозга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича 2 октябр куни ўтказилиши белгиланган суд мажлиси 8 октябрга қолдирилганди. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, бунга ишни кўраётган судья Бобур Раҳимовнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган.
Аслида ўтган ойда, 22 сентябр куни кўрилиши лозим бўлган Устоз Мубашшир Аҳмаднинг иши бўйича суд мажлиси жами уч марта – 16 кунга қолдирилди. Дастлаб 22 сентябрдан 29 сентябрга, кейин 29 сентябрдан 2 октябрга, кейин эса 8 октябрга қолдирилди.
Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.