09.10.2025 10:48
33

АҚШ ва Британия босқинчи исроилга қурол бериш бўйича рекордни "урди"

2025 йилда АҚШ ва Британия босқинчи исроилга рекорд миқдордаги қурол-яроғ сотди. Инглизларнинг 4-каналига кўра, йилнинг 9 ойида Лондондан Тел-Авивга қурол экспорти ҳажми 1 миллион фунт стерлингга етган. Бу ўзаро савдо тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар беради телеканал. 

Британия ва исроил ҳукуматларининг расмий маълумотларига кўра, қурол-яроғ етказиб бериш кетма-кет учинчи йил ўсиб бормоқда ва ҳар йили икки баравар кўпаймоқда. Биргина шу йилнинг июнь ойида Тел-Авив Лондондан 400 минг фунт стерлингга қурол сотиб олган – бу 2022 йил январидан бери энг юқори кўрсаткич. Экспортнинг муҳим қисмини бомбалар, гранаталар, торпедалар, ракеталар ва ўқ-дорилар ташкил этади. 

Ажабланарлиси, шунча фактларга қарамай қироллик "экспорт қоидаларига қатъий риоя қилиши" ва сионистларга Ғазо сектори ёки Ғарбий Соҳилда жанг қилиш учун мўлжалланган қуролларни сотмаслигини даъво қилиб келмоқда. 

АҚШ ҳам исроилга қурол экспортини йилдан-йилга ошириб боряпти. Сентябрь ойида Трамп маъмурияти Конгрессга сион-фашистларга 6 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб беришни мўлжаллаётгани ҳақида маълум қилган эди. АФП маълумотларига кўра, бу маблағнинг 3,8 миллиард доллари 30 та "Апаче" вертолётига ва 1,9 миллиард доллари 3200 та пиёда жанговар техникасига тўғри келади. исроилнинг Ғазо секторига агрессияси бошланганидан бери АҚШ Тел-Авивни қўллаб-қувватлаш учун 21,7 миллиард долларлик қурол-яроғ экспорт қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.