07.10.2025 14:31
149

Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди

Эронда мажбурий ҳижоб ўраш қоидаси бекор қилинди - энди бу ҳар бир аёлнинг шахсий танлови сифатида белгиланмоқда. Мавжуд ҳужжатларнинг мақсадга мувофиқлигини текшириш бўйича кенгаш аъзоси Муҳаммадризо Бахонер "Иффат тўғрисида"ги қонун энди йўқлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу қоида энди юридик мажбурият ҳисобланмайди.

Полицияга ҳижобсиз аёлларга нисбатан жарима ва бошқа жазолар ёки чекловлар қўлланилмаслиги ҳақида хабар берилган. Фуқаролар ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақида ишонч телефонига хабар беришлари мумкин.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.