ЖССТ маймунчечак туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти mpox – маймунчечак инфекцияси тарқалишини жаҳон миқёсида фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Йил бошидан буён Африканинг 18 та давлатида 15 мингдан ортиқ ҳолат, 461 та ўлим қайд этилган. ЖССТ инфекция бошқа қитъаларга ҳам тарқалишидан хавотирда.
Давомини ўқиш...141015.08.2024 07:58Fitch Исроил рейтингини «А»га туширди; прогноз «салбий»
Fitch можаро 2025 йилгача давом этиши, бошқа жабҳаларда кенгайиши, ҳарбий харажатлар ва қарз юкларининг янада ошишига олиб келишидан хавотирда. Агентликнинг огоҳлантиришича, можаро инсоний харажатлардан ташқари, инфратузилма вайрон бўлишига ва узоқ муддатли иқтисодий оқибатларга, жумладан, сармоя ва саноат фаоллигининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Давомини ўқиш...110014.08.2024 18:29Фаластин ватанпарварларидан дунёга 3 та муҳим хабар
Биринчидан, 7 октябрь ҳужумининг меъморларидан бири Яҳё Синварнинг ҳали ҳамон Ғазонинг турли қисмида самарали кураш олиб бораётганига далолат қилади. Уруш бошланганига бир йилга яқинлашаётганига қарамай, Исроил ўзи ва ҳомийси бўлган АҚШнинг барча илғор ҳарбий, разведка ва жосуслик қуроллари билан ҳам уни қўлга олиб, ўлдира олмаяпти. Бу Синвар уруш даврида ҲАМАСни ички ва ташқи сиёсатда бошқаришга қодир кучли шахс эканини намоён этади – Халқаро муносабатлар бўйича тадқиқотчи Маҳмуд Аллуч мақоласида.
Давомини ўқиш...143414.08.2024 17:27Британияда миллатчилар этник туркман аёлига ҳужум қилди
Британияда “Pride of Britain” (“Британия фахри”) мукофотига сазовор бўлган этник туркман аёлга 20 ёшлар атрофидаги 3 йигит ҳужум қилиб, калтаклаган, уни ҳақоратлаб, “мусулмон юртига қайтиб кетиш”ни талаб қилган. Ишбилармон аёл Мая Амангелдиева Туркманистонда туғилган, бироқ узоқ йиллардан бери Британияда яшайди.
Давомини ўқиш...116814.08.2024 16:34The Economist: Вашингтон учта ядровий можаро рўй беришидан қўрқмоқда
Пентагон Россиянинг НАТО давлатига ҳужум қилиб, Американи Европа ҳимоясига тортиши, сўнгра Хитой Вашингтоннинг чалғишидан фойдаланган ҳолда Тайванга бостириб кириши ҳамда шу вақтда Шимолий Корея Жанубий Кореяга ҳужум қилиши билан боғлиқ эҳтимолий воқеалар ривожини моделлаштирмоқда. Шу муносабат билан АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти "ўн йиллик чуқур қисқартиришлардан" сўнг шай ҳолатга келтирилган ядровий кучларни кўпайтиришга тайёргарлик кўра бошлади.
Давомини ўқиш...112914.08.2024 15:38Бомбаланаётган Ғазо: 313-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 313 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...101814.08.2024 14:06Туркияга келган чет элликлардан бармоқ излари олинади
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая мамлакат аэропортларида АҚШ ва Британияда бўлгани каби, чет элликлардан бармоқ излари олиниши режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Туркия иммиграция сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар, хусусан, яшаш гувоҳномасини олишдаги кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Давомини ўқиш...180014.08.2024 13:08АҚШ Исроига 20 млрд доллардан зиёдга қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар сотишни маъқуллади
АҚШ Давлат департаменти Исроилга 19 млрд долларлик F-15 самолётлари ва жиҳозларини, шунингдек, тахминан 774 млн долларлик танк ўқ-дорилари ва 583 млн долларлик ҳарбий машиналарни сотишни маъқуллади. Boeing компанияси F-15 қирувчиларини бир неча йил давомида ишлаб чиқариб, етказиб беради. Танк ўқ-дорилари эса зудлик билан топширилади.
Давомини ўқиш...111814.08.2024 10:30Путин: Россия доим Исроил-Фаластин можаросини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келган
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Россияга ташриф буюриб, РФ президенти Владимир Путин билан учрашди. Владимир Путин учрашув чоғида минтақада узоқ муддатли, ишончли, барқарор тинчликни таъминлаш учун БМТнинг барча қарорларини амалга ошириш ва биринчи навбатда, тўлақонли Фаластин давлатини яратиш зарурлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Маҳмуд Аббос Россия ҳар доим қонун тарафида, ҳақиқат тарафида эканлигини ва “Фаластин халқининг энг азиз дўстларидан бири” эканини айтди.
Давомини ўқиш...89014.08.2024 09:58Зеленский: Украина Россиянинг Курск вилоятидаги 74 та аҳоли манзилини назоратга олди
Украина президенти Владимир Зеленский украин қўшинлари Россиянинг Курск вилояти ҳудудидаги операцияси давом этаётгани, 6 августдан буён РФ ҳудудидаги 74 та аҳоли манзилини ўз назоратига олганини маълум қилди. Украин армияси маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина қуролли кучлари турли йўналишларда 1 километрдан 3 километргача олдинга силжиган.
Давомини ўқиш...119214.08.2024 07:15
...