Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 313 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

️Босқинчилар Рафаҳ Байт Лаҳиа, Нусейрат ва Магази лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан бери 39 932 киши ҳалок бўлган.

️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тубас ва Наблусга бостириб кирди. Қаршилик жангчилари жанг қилмоқда. Нацистлар дронлардан ҳужум қилмоқда. Тубасда бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ҳибсга олинди.

️Ҳизбуллоҳ Моунт Нериа ҳарбий базаси, Кафр Шуба полигони ва ал-Аламга 30 та Катюша ракетасини учирди. Темир гумбаз ҳужумларга дош бера олмади.

️Ал-Қассам бригадалари Меркава танкини портлатиб, Тал ал-Ҳава ҳудудида босқинчилар бўлган миналанган 3 та туннелни портлатиб юборди.

️Бу тунда қаршилик кучлари Суриянинг Дайр-аз-Зор шаҳридаги АҚШнинг Коноко нефть ҳарбий базасига 4 марта зарба берди.

️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазода уруш бошланганидан бери янги туғилган 115 чақалоқ босқинчилар томонидан ўлдирилди.

️Жазоир талабига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказиб, Ғазо секторидаги Ал-Табаин мактабидаги қирғинни муҳокама қилди.

️Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Россияга ташриф буюриб, РФ президенти Владимир Путин билан учрашди. Владимир Путин учрашув чоғида минтақада узоқ муддатли, ишончли, барқарор тинчликни таъминлаш учун БМТнинг барча қарорларини амалга ошириш ва биринчи навбатда, тўлақонли Фаластин давлатини яратиш зарурлигини таъкидлади. Айни пайтда Аббос Туркияда.

️АҚШ Давлат департаменти Исроилга 19 млрд долларлик F-15 самолётлари ва жиҳозларини, шунингдек, тахминан 774 млн долларлик танк ўқ-дорилари ва 583 млн долларлик ҳарбий машиналарни сотишни маъқуллади. Boeing компанияси F-15 қирувчиларини бир неча йил давомида ишлаб чиқариб, етказиб беради. Танк ўқ-дорилари эса зудлик билан топширилади.

Мавзуга алоқадор