11.06.2025 18:01
121

Ҳожиларнинг Ўзбекистонга қайтиш санаси маълум қилинди

Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан ватанга қайтишади. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Қайд этилишича, ватандошларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар.

Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг учоқлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.