12.06.2025 16:42
67
Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Шерзод Асадов маълум қилди.
“Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, деб ёзади Асадов.
Маълумот учун, Ҳиндистонда ҳалокатга учраган Аir India авиакомпаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти бортидаги барча 242 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида 10 нафар экипаж аъзоси ва борт кузатувчилари ҳам бор. Ҳодиса бугун, 12 июнь куни Аҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида содир бўлган.