«Вагнер» сафида хизмат қилган яна бир ўзбекистонлик жазога тортилди
Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома тузиб, Украина, Россия ва Беларусда хизмат қилган Ўзбекистон фуқароси жазога тортилди. Унинг «Артемовскни озод қилганлик учун» медалини олгани ва Евгений Пригожин билан «адолат марши»да қатнашгани аниқланди.
Давомини ўқиш...106413.09.2024 07:55Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва MİT раҳбарларини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалинни қабул қилди. Учрашувда хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Давомини ўқиш...91712.09.2024 18:08Тожикистон бош муфтийсига пичоқли ҳужум уюштирилди
Тожикистон бош муфтийси Саидмукаррам Абдуқодирзодага пойтахт Душанбедаги марказий масжид яқинида содир этилган пичоқли ҳужум уюштирилди. Ҳужум қилган шахс ушланган, енгил тан жароҳатини олган бош муфтий тиббий кўрикдан сўнг уйига жўнатилган.
Давомини ўқиш...97112.09.2024 15:05Бомбаланаётган Ғазо: 342-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 342 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...86612.09.2024 14:10Австралия Афғонистондаги урушда қатнашган қўмондонларни медаллардан маҳрум қилмоқчи
Австралия ҳукумати Афғонистондаги урушда ҳарбий жиноятлар ва “нотўғри хатти-ҳаракатлар”да иштирок этган бўлинмаларнинг қўмондонларини медаллардан маҳрум этишга қарор қилди. Афғон урушида Австралия элита кучлари 39 нафар тинч аҳоли ва маҳбусни ноқонуний ўлдирганликда айбланмоқда.
Давомини ўқиш...93712.09.2024 13:24Курск вилоятидаги вазият қандай?
Россия қўшинлари 10 га яқин аҳоли пунктини қайтариб олди, дея маълум қилди генерал-майор Апти Алаудинов. Турли манбалар ҳам Россиянинг қарши ҳужумга ўтганини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, рус қўшинлари тахминан 150 кв км майдонда олдинга силжиган.
Давомини ўқиш...110312.09.2024 11:45Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» чегара пости 14 йилдан сўнг қайта очилди
Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йилдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ киши ўтиб-қайтиши мумкин. Наманган вилоятида «Учқўрғон» назорат-ўтказиш пункти ҳам очилади.
Давомини ўқиш...104212.09.2024 11:13Россияда маҳбусларнинг оммавий афв этилиши ортидан ўта оғир жиноятлар сони рекорд даражада ўсди
Россияда узоқ муддатларга қамалга маҳбуслар Украина фронтида 6 ой муддат хизмат қилиш шарти билан озод қилиниши ортидан мамлакатда оғир ва ўта оғир жиноятлар сони кескин ортди. 2024 йилнинг дастлабки 8 ойида 403 537 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилди. Бу – охирги 13 йил ичидаги рекорд кўрсаткичдир.
Давомини ўқиш...101912.09.2024 10:34Бу йил қиш қаттиқ келиши мумкинлиги айтилди
Жаҳон метеорология ташкилоти 2024-2025 йиллар қишида қаттиқ совуқ тушиши ва қор бўронлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ёз ойларини кузатувлар тарихидаги энг иссиқ бўлишига хизмат қилган Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ўрнини Ла-Нинья эгаллагани билан изоҳланди.
Давомини ўқиш...214512.09.2024 09:07Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Ўзбекистонга ташриф буюради
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва MİT раҳбари Иброҳим Қалин Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф чоғида “уч томонлама учрашув форматида” маслаҳатлашувлар ўтказилиши маълум қилинди.
Давомини ўқиш...168712.09.2024 07:48
...