07.11.2024 19:52
652

Путин расмий ташриф билан Қозоғистонга боради

Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга давлат ташрифи 27 ноябрга белгиланган. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан кенгайтирилган учрашувда маълум қилди.

“Россия президентининг 27 ноябрь куни Қозоғистонга бўлажак ташрифи кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга”, — деди Нуртлеу.

Лавров, ўз навбатида, “Россия раҳбарининг Остонага давлат ташрифига жиддий тайёргарлик кўрилаётганини” таъкидлади.

“Россия президенти Владимир Путиннинг 27 ноябрга мўлжалланган Қозоғистонга давлат ташрифига жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Ҳозиргина тор доирада муҳокама қилганимиздек, бир неча ўн ҳужжат тайёрланмоқда. Бўлғуси саммитни имкон қадар тўйинтириш учун уларни тайёрлашни албатта тезлаштирамиз », - дея таъкидлади Лавров .

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Владимир Путин ташрифи олдидан Остонага хизмат сафари билан келди.

Россия президенти Қозоғистонга охирги марта 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди.

 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.