07.11.2024 13:02
Конгресснинг 3 нафар мусулмон аъзоси Вакиллар палатасига қайта сайланди
Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Рашида Тлаиб Мичиганнинг 12-конгресс округидаги ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, демократларнинг яна бир аъзоси Илхан Умар (ҳар иккиси ҳам аёллар) учинчи марта Миннесота вакили бўлиш ҳуқуқига эга бўлди.
"Бу яхши келажакка ишонадиган ҳар бир кишининг ғалабаси. Келгуси икки йил
давомида барчангизни ғурурлантиришни сабрсизлик билан кутяпман", - деди Умар Х ижтимоий тармоқдаги
постида. - деди у.
Андре Карсон эса Индиана штатининг 7-конгресс округида республикачи Жон Шмицга қарши ғалаба қозониб,
қайта сайланди.
Биринчи марта 2008 йилда Конгрессга сайланган Карсон аввалги
вакил ва унинг бувиси Жулиа Карсон вафотидан кейин сайланган.