07.11.2024 13:47

Бомбаланаётган Ғазо: 398-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 398 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ, Байт-Лахия, Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 38 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 43391 киши шаҳид бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Жангчиларимиз Ғазо шаҳри ғарбида Меркава-4 ишғол танкини портлатиб юборди.

▪️Ғарбий Соҳилда Женин, Тубас ва Тулкармда қаршилик кўрсатувчилар ва босқинчилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда. 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Бир ишғол жипи портлатилди.

▪️ Ҳизбуллоҳ Исроил шимолидаги Сафад ва аҳоли пунктларига ўнлаб ракета ҳужумларини уюштирди. 1 дақиқа ичида Ҳайфага 25 та ракета учирилди. Бен Гурион аэропорти яқинидаги Зарфин ҳарбий базаси ўққа тутилди. Марун эл-Рас шаҳридаги аскарлар гуруҳлари олти марта ҳужумга учраган.

▪️Босқинчилар Ливаннинг Баалбек шаҳрига, Бекаа водийсининг марказига ва Байрут чеккасига йирик ҳужумлар уюштирди. 50 киши ҳалок бўлди, 63 киши яраланди. Ҳалок бўлганлар орасида марҳум Ҳасан Насруллоҳнинг амакиси ва унинг бутун оиласи бор. Босқин бошланганидан буён 3050 киши ҳалок бўлди, 13658 киши яраланди.

▪️БМТ: Шимолий Ғазо 34 кундан бери Исроил қамалида. Фаластинликлар бутун дунё кўз ўнгида очликдан ўлмоқда.

▪️Instagram Ал-Жазира телеканалининг машҳур фаластинлик журналисти Анас Шарифнинг саҳифасини блоклади. Унинг кузатувчилари сони 1,2 миллион кишини ташкил этар эди. Кўришлар сони 1 миллиарддан ошган.

▪️Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя: Фаластин халқига қаҳрамонона ёрдам кўрсатишда давом этаётган ЮНРВА раҳбари ва барча агентлик ходимларини тўлиқ қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз.

 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.