Россия президенти Владимир Путин Халқаро жиноят суди томонидан халқаро қидирувга берилганидан буён илк бор РФ билан чегарадош бўлмаган мамлакатларга ташриф буюрди.
Италия Хитойнинг Римдаги элчихонасига йўллаган расмий мактубида Хитойнинг замонавий Ипак йўли деб номланувчи "Бир камар ва йўл ташаббуси" дан чиқишини билдирди.
Америкалик мусулмонлар Исроилнинг Ғазога қарши урушида АҚШ президентининг ҳаракатларига нисбатан ўз позициясини акс эттирувчи “Байдендан воз кечиш” кампаниясини бошлашни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Axios нашри.