“Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига янги раҳбар сайланди
Наим Қосим
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ва унинг вориси Ҳошим Сейфуддин Исроил томонидан ўлдирилиши ортидан Наим Қосим ҳаракатнинг янги бош котиби этиб сайланди.
Наим Қосим
Ҳошим Сейфуддин вафотидан кейин Ливан ташкилоти томонидан ташкилот бош котиби
муовини этиб сайланганди. Исроил ҳаракатнинг эҳтимолий раҳбарларини ҳам
ўлдиришни бошлаганидан сўнг ташкилот ўзининг бўлажак раҳбарларини сир сақлаши
ҳақида эълон қилган эди, бироқ орадан кўп ўтмай янги бош котибининг кимлиги билдирилди.
Қосим эҳтимолий
суиқасд уринишлари туфайли 20 октябрь куни Ливандан Эроннинг пойтахти Теҳронга
жойлашгани билдирилди. Қосим Ливан ташкилотини Эрондан бошқаради