Исроил инсон ҳуқуқлари ташкилоти: Исроил ҲАМАСга эмас, Фаластиннинг тинч аҳолисига қарши курашмоқда
Исроилнинг B'Tselem инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисоботда айтилишича, Исроил блокада остидаги Ғазо секторида ҲАМАСга эмас, балки фаластинлик тинч аҳолига қарши курашмоқда.
Қайд
этилишича, Исроил қўшини, 2 декабрь куни Ғазо шаҳрининг Аш-Шужаие маҳалласига
уюштирилган ҳужумда Ҳамас аъзоси Висам Ферҳатни нишонга олганини даъво қилган,
бироқ ўша ҳужумда, "Дастлабки маълумотларга кўра, турар жой сифатида
ишлатилган ўнлаб бинолар вайрон қилинган, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва юзлаб
инсонлар ҳамон вайроналар остида қолмоқда". "Ушбу натижаларга назар
ташланса, мазкур ҳужумнинг ҳуқуққа зид эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ",
дейилади ҳисоботда.
Ҳар
қандай ҳужум ҳарбий фойдадан кўра тинч аҳоли орасида қурбонларни келтириб
чиқарадиган бўлса, қонунийлигини йўқотишига эътибор қаратилган ҳисоботда
Исроилнинг тинч аҳолига қарши жиноятларни оқлаш учун иккита даъво илгари
сургани, лекин иккаласининг ҳам асоссиз экани қайд этилди.
Ҳисоботда
Исроилнинг "тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун қўлидан келганича ҳаракат
қилгани, лекин ҲАМАС тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдалангани ва тинч
аҳолининг ўлими учун ҲАМАС масъул эканини даъво қилгани" эслатилди. “Бу
иддао, Исроилнинг ҳужумларида натижалар қанчалик даҳшатли бўлса ҳам, ҳеч қандай
чегарани тан олмаслигини кўрсатади”, дейилади ҳисоботда.
Исроилнинг
иккинчи даъвоси шундаки, у бомбалаган жойларда яшовчи тинч аҳолини ўша жойларни
тарк этиб, хавфсиз ҳудудларга кетишлари ҳақида огоҳлантирган ва шунинг учун
"у ерда ҳеч ким қолмагани тахмин қилинади”. Ҳисоботда бу даъво ҳам рад
этилиб, энг аввало ҳудуд аҳолисининг аксарияти жанубга бора олмагани сабабли ўз
уйларини тарк этолмаётгани таъкидланади. Бундан ташқари, аҳоли уйларини ташлаб
кетган тақдирда ҳам, ҳудуд кенг қамровли бомбардимон қилиниши мумкин дегани
эмаслиги қайд этилган. “Чунки ҳудудда аҳолининг йўқлиги ўз исботини топмагунча,
тинч аҳоли нишон остида қолаверади”, дейилади ҳисоботда.
Исроил Бош
вазири Бенямин Нетаняҳунинг биринчи кундан бошлаб "қасос қаттиқ
бўлади" дея таҳдид қилганини эслатган хабарда, Ғазо секторига қаратилган
ҳужумлар сиёсатида Нетаняҳу ва бошқа Исроил расмийлари томонидан қилинган қасос
сўзлари яққол кўзга ташланаётгани айтилади.
Ушбу
сиёсат доирасида Ғазо секторига ташланган юзлаб тонна бомбалар натижасида 15
мингдан ортиқ одам, жумладан, 6 мингдан ортиқ бола ва 4 мингга яқин аёл ҳалок
бўлганлиги эслатиб ўтилган ҳисоботда: "Баъзи маҳаллалар , жумладан, кўп
қаватли уйлар бутунлай вайрон бўлган, кўплаб кўчалар харобага айланган.Ҳали ҳам
вайроналар остидан олиб чиқиб бўлмайдиган одамлар кўп”, дейилади.
Ҳисоботда
Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо секторида тахминан 1,8 миллион кишининг
кўчирилгани ва бу одамларнинг ғайриинсоний шароитларда, озиқ-овқат, ичимлик ва
дори-дармонлардан маҳрум бўлгани, Исроилнинг ҳужумлардан олдин тинч аҳолини
огоҳлантиргани, аммо буларнинг тинч аҳоли ўзини ҳимоя қилиш воситаларига эга
эмаслиги таъкидланади.
Хабарда
Исроилнинг фақат Ғазодаги ҳарбий нишонларни урганини даъво қилгани, лекин уруш
бошланган кундан бери тинч аҳолига тегишли минглаб уйларни вайрон қилгани
эслатиб, айни пайтда Ғазо секторининг жанубида тўпланган халқнинг борадиган
жойи йўқлиги қайд этилди.
Хабарда
“Исроил ҲАМАСга эмас, Фаластин тинч аҳолига қарши курашмоқда” дейилади.
Шунингдек,
ҳисоботда Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари натижасида яна минглаб тинч
аҳолининг ҳаётини йўқотиши мумкинлигидан огоҳлантирилиб, Исроилни ушбу сиёсатдан
воз кечишга чақирилади, Ғазода яна кўп одамни ўлдириш орқали инсоний
фалокатнинг чуқурлашишига олиб келиши айтилади.
Исроилда
7 октябрь куни содир бўлган ҳужумларда 1200 нафар исроиллик, жумладан 310 дан
ортиқ аскар ҳалок бўлгани, 5132 киши тан жароҳати олгани эълон қилинди. Исроил
армияси маълумотларига кўра, Ғазо секторига қуруқликдан уюштирилган ҳужумларда
83 нафар, Ливан чегарасида эса 6 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлган.
Ғазодаги
ҳукумат Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган
фаластинликлар сони эса 16 248 нафарга етгани, уларнинг 7 112 нафари бола, 4 885 нафари аёллар эканини
маълум қилди.
Бундан ташқари, ишғол
остидаги Ғарбий Соҳил ва Қуддусда 7 октябрдан бери Исроил кучлари ва яҳудий
кўчманчилар томонидан уюштирилган ҳужумларда 263 нафар фаластинлик ҳаётдан кўз
юмди.