07.12.2023 16:55

БМТ: 7 октябрдан бери Ғазо аҳолисининг қарийб 80 фоизи эвакуация қилинди

Ғазо аҳолисининг қарийб 80 фоизи, яъни 1,9 миллион киши 7 октябрдан бери ўз уйини ташлаб кетган. Бу ҳақда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA) хабар берди.
“7 октябрдан буён Ғазо сектори бўйлаб тахминан 1,9 миллион киши (ёки аҳолининг 80 фоиздан ортиғи) ўз уйини ташлаб кетган”, — дейилади ташкилот ўз ҳисоботида.
Ташкилотнинг аниқлик киритишича, 2 декабрь ҳолатига кўра, Ғазо секторидаги БМТнинг 156 та объектида 1,2 миллионга яқин ички кўчирилганлар бошпана топган.
Аввалроқ Россияга 25 ноябрдан бошлаб Ғазо секторидан тўртта гуруҳда жами 150 дан ортиқ киши, жумладан, 70 дан ортиқ болалар эвакуация қилингани, улар Доғистондаги дам олиш масканларидан бирига жойлаштирилгани ҳамда хоҳловчилар иш билан таъминланиши ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.