28.10.2024 18:00

Нима учун деистлар пайғамбарлик далиллари қаршисида сукут сақлайди?

Деизм ҳақидаги ўнинчи дарсимиз. Деист суҳбатдошимизга, ҳар галгидек, сўров билан юзланамиз:

– Сен инкор қилаётган пайғамбарлик вазифаси шундай масалаки, биргина пайғамбарнинг мавжудлиги исботланса, нубувват ҳақиқати исботланади.

– Сен инкор қилаётган самовий китобларнинг туширилиши шундай масалаки, агар биргина китоб Аллоҳнинг китоби экани исботланса, Аллоҳнинг китоблар туширгани исботланади.

Сен шундай мавзуларни инкор қиляпсанки, улар икки дунёда ҳам бошингга бало бўлади. Шу сабабли изланишинг ва ҳақни топиш учун саъй қилишинг керак. Бизлар кўрсатув тайёрлаш машаққатини неъмат билиб, мазкур намойишларни ҳозирладик. Сен ҳам “Балки адашаётгандирман? Пайғамбарлар юборилган ва китоблар туширилган, охират ҳам мавжуд бўлса, унда ҳолим нима кечади?” дейишинг ва мазкур мавзу асосида тайёрлаган видеоларимизни томоша қилишинг зарур. Шунда ўзинг ҳам гувоҳ бўласанки, Аллоҳ пайғамбарлар юборган ва ҳазрат Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг пайғамбаридир. Аллоҳ китоблар туширган ва Қуръон Аллоҳнинг китобидир.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.