Италия ҳукумати Хитойнинг Римдаги элчихонасига Хитойнинг "Бир камар ва йўл ташаббуси"дан чиқиш учун расмий билдиришнома юборди. Бу ҳақда Corriere della Sera газетаси хабар қилди.

Нотада Италия Хитойга расмий Пекиннинг тарихий Буюк ипак йўли ўрнида савдо-сотиқни қайтадан жонтириш ташаббуси сифатида танилган ушбу ташаббусдаги иштирокини узайтирмаслигини билдирган.

Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Антонио Тажани ўз баёнотида: "Ипак йўли бизнинг устувор вазифамиз эмас, биз унинг керакли эффектларни яратмаганини кўрдик. Унда иштирок этмаганлар яхшироқ натижаларга эришди", - деди.

Италия "Бир камар ва йўл ташаббуси"да иштирок этган ягона G7 давлати эди.

Италия 2019 йил март ойида Жузеппе Конте бошчилигидаги 1-Конте ҳукумати даврида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Римда имзоланган ўзаро англашув меморандуми орқали “Бир камар ва йўл ташаббуси”га киритилган эди.

Август ойида Италия матбуотида Италия "Бир камар ва йўл ташаббуси" дан чиқиш учун "нозик чиқиш йўлини қидираётгани" ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Мавзуга алоқадор