Ар-Риёдда энг катта квадрат осмонўпар бино қурилади
Саудия Арабистони пойтахт Ар-Риёд шаҳрида дунёда энг катта куб шаклидаги бинони барпо этишни бошлади. Ҳозирда қазиш ишлари якунланиш арафасида, бинонинг пойдевори ҳам деярли тайёр.
Лойиҳага
кўра, осмонўпар бинонинг ҳар бир деворининг узунлиги ва баландлиги рекорд
даражадаги 400 метрни, бутун объектнинг майдони эса 19 квадрат километрни
ташкил қилади.
Футуристик
Янги Мурабба ҳудудида 104 мингдан ортиқ турар-жой бинолари, 9 минг меҳмонхона
хоналари, офис ва савдо марказлари, шунингдек, маданий-кўнгилочар объектлар
қурилади.
Лойиҳа тахминан 334 мингта иш ўрни
яратишга ёрдам бериши ҳамда Саудия Арабистони ялпи ички маҳсулотини нефт билан
боғлиқ бўлмаган тармоқлар орқали 40 миллиард фунт стерлингга ошириши кўзда
тутилган.
Кубнинг ичида шифтга етиб борадиган спираль шаклидаги минора бўлади. Унинг атрофида
дўконлар, сайёҳлик объектлари жойлаштирилади.
Лойиҳани
амалга ошириш жараёнини Канаданинг AtkinsRéalis компанияси бошқаради, молиялаштириш ишлари учун эса New Murabba Development Company жавобгар. “Янги Мурабба” тумани концепцияси
шаҳар ичидаги шаҳардир: барча функционал ва кўнгилочар объектлар, жумладан, 45
минг ўринли стадион 15 дақиқа ичида пиёда бориладиган масофада жойлашган
бўлади. Қурилишни якунлаш 2030 йилга мўлжалланган. Қурилиш майдончасида ҳар
куни 900 га яқин ишчи меҳнат қилади.
Ҳозирда
дунёдаги энг катта куб шаклидаги бино унвонига Вашингтоннинг Эверетт шаҳридаги Boeing заводи
эгалик қилмоқда.
Аввалроқ
Саудия Арабистонида Discovery Tower деб номланган янги осмонўпар бино лойиҳаси
тақдим этилганди. 110 қаватли бинонинг Неомдаги Трожена тоғ-чанғи
курортида барпо этилиши
кўзда тутилган. У кристалл шаклида бўлади ва деразаларидан сунъий кўл манзараси кўриниб туради.